Welcome to Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Powered By GSpeech

Косонсойда спорт фестивали байрамона ўтказилди

2020 йил 5-март куни Косонсой туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Респуликаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ташкил топган кунига бағишлаб ҳамда тумандаги аҳоли, айниқса хотин қизларни соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни тарғиб қилиш мақсадида спорт фестивали ва "Бадиий гимнастика" спорт тури бўйича вилоят ҳокими соврини учун спорт байрами ўтказилди, спорт байрамида жами 600 нафар хотин қизлар қатнашди, вилоятимиз туманларидан 180 нафар бадиий гимнастикачи қизлар қатнашиб, мусобақада 1-ўрин Косонсой тумани, 2-ўрин Наманган шаҳар, 3-ўрин Поп тумани спортчиларига насиб этди.

Тадбирда туман ҳокими Баҳодир Юсупов, Ўзбекистон респуликаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан Тошпулатов Дилшод ва Наманган вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Карабаевлар иштирок этиб тадбир қатнашчиларига эсдалик ва қимматбаҳо совғалар улашдилар.

Шу билан биргаликда туман ҳокими ташшабуси билан Косонсой туман болалар-ўсмирлар спорт мактабига 17 млн. сўмли бадиий гимнастика гилами ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан 60 млн. сўмли кураш гилами (татами) совға қилишди.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech