Welcome to Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Powered By GSpeech

Вазир раҳбарлигида Наманганда спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири раҳбарлигида Наманган вилоятида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган аниқ дастурларни амалиётга жорий этиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, спорт турлари бўйича юқори натижаларни таъминлайдиган маҳоратли спортчилар билан миллий терма жамоаларни шакллантириш ва тренерлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят спорт таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш, спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, миллий терма жамоаларни саралаш, шакллантириш ва ҳудудларни спортга ихтисослаштириш, ташкилотлардаги кадрлар салоҳияти ва улар билан ишлаш, спорт таълим муассасаларини илмий-методик таъминлаш йўналишлари бўйича йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилди.

Бу борада Учқўрғон, Наманган, Поп, Чуст, Тўрақўрғон, Мингбулоқ, Косонсой, Чортоқ туманларида масъуллар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан туман, шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ва спорт таълим муассасалари жамоаларига кадрлар тайёрлаш йўналиши, ижро интизоми, иш юритиш ҳолати бўйича амалий ёрдамлар, ўқув-семинарлари ташкил этмаганлиги, жойига чиқиб мавжуд ҳолатлар ўрганилмаганлиги танқид остига олиниб, бу каби камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида зарурий чораларни кўриш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилиш якунида меҳнат фаолияти давомида алоҳида ўрнак кўрсатган, ташаббускор раҳбар кадрлардан Наманган вилоят футбол маҳорат мактаби директори Ғанишер Исмоилов, Норин тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Исломжон Раҳмонов ва Наманган шаҳар 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Элла Вишнякова “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech