Welcome to Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Powered By GSpeech

Вазирликнинг 805-сонли буйруғи ижроси бўйича видео конференция ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 14-июлдаги 805-сонли буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 августдаги 660-сон қарорига мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия шароитида ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатига 2020/2021 ўқув йилида қабул жараёнларини карантин даврида санитария-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда, тўғри ташкил этиш ҳамда касбий (ижодий) имтихонларни адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 14-июлдаги “2020/2021 ўқув йили учун ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатларида қабул жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги 805-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Мўминов бошчилигида туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиқларига Наманган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати қабул комиссиясининг масъул котиби Расулов Уткир ва бошқарманинг масъул ходимлари И.Мирзабаев ва Н.Шеригуловлар иштирокида ZOOM дастури орқали видео конференция ўтказилди 

коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия шароитида 2020/2021 ўқув йили қабулида ўқувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида, мактаб интернатида ўқиш истагини билдирган ўқувчиларнинг хужжатларини қабул қилиш жорий йилнинг 15 июлидан – 15 августига (шу куни ҳам) қадар Наманган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати ҳамда туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги ва бошқа турли хил мавзуга оид масалаларни мухокама қилинди.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech