Welcome to Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Powered By GSpeech

Бошқарма бошлиғи томонидан мактаб интернатларга 2020-2021 йил қабули бўйича вилоят спорт тизими рахбарларига видеоконференция ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 августдаги 660-сон қарорига мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия шароитида ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатига 2020/2021 ўқув йилида қабул жараёнларини карантин даврида санитария-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда, тўғри ташкил этиш ҳамда касбий (ижодий) имтихонларни адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 14-июлдаги “2020/2021 ўқув йили учун ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатларида қабул жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги 805-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар самарадорлигига бағишланган видео конференция ўтказилди.

Мазкур видео конференцияда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги худудий жисмоний тарбия ва спорт бўлим бошлиқлари ҳамда спорт ва таълим муассасалари директорлари иштирок этишди. Хар бир худудий жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари бошлиқларининг қабул жараёни юзасидан хисоботлари тингланди. Конференция сўнгида бошқарма бошлиғи Ш.Карабаев томонидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech