Welcome to Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Powered By GSpeech

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ҲАМ СПОРТ ИНШООТЛАРДА МАШҒУЛОТЛАР БОШЛАНДИ

Бугунги кунда Наманган вилоятида 23 та спорт ва таълим муассасалари фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 12 августдаги 43-сон баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 17-августдаги 914-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги барча спорт таълим муассасаларида карантин қоидаларига тўла риоя этган ҳолда спорт машғулотлари фаолиятига рухсат берилди.

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech