ИСМАНОВ УМИДЖОН АКБАРАЛИЕВИЧ
Эркин кураш  бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси.

1989 йилда Наманган вилоятининг Норин туманида туғилган. Эркин кураш  билан 15 йилдан буён шуғулланади. 6 карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиш билан бир қаторда халқаро миқёсдаги мусобақаларда хам муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган. Шунингдек, “Халқаро тоифадаги спорт устаси” меъёри талабларини бажарган. 2 карра Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари бронза медали сохиби. Наманган Олимпия захиралари коллежи мураббийси. Биринчи мураббийси Шермухаммад Ўтбосаров.

Бизнинг чемпионларимиз